Линклар

БМТнинг Ҳаагадаги халқаро криминал судида бугун Слободан Милошевич устидан маҳкама давом этди.


Эътибор собиқ Югославия президентининг 1991-95 йилларда Хорватия ва Боснияда бўлиб ўтган урушлардаги ролига қаратилди.
Прокурорлар ўз чиқишларини Милошевичга маҳкаманинг ушбу иккинчи босқичида қўйилаётган 61 жиноятчилик, шу жумладан геноцид бўйича айбловлардан бошладилар. Прокурор Жеффри Найснинг маълум қилишича, прокурорлар Милошевичнинг серб миллатига мансуб бўлмаганларни йўқ қилиш ва буюк Сербияни барпо этишга ҳаракат қилганлигини исботлашга уринадилар.
Адвокат олишдан бош тортиб, ўзини ўзи ҳимоя қилаётган Милошевич айбловларни инкор этар экан, аслида у 90-йилларда Босния ва Хорватиядаги урушлар давомида тинчлик ўрнатиш йўлида хизмат қилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Милошевич устидан маҳкама жараёни феврал ойида бошланган эди.
XS
SM
MD
LG