Линклар

logo-print

Жанубий Ингушистонда Россия қўшинлари чечен жангариларини Галашки қишлоғидан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлдилар.


Россия ҳарбийларининг маълум қилишларича, Галашки ва унинг теваракларида 150-300 нафар чечен жангариси тўпланиб, россиялик аскарларга қарши чиққан. Россия ахборот агентликларининг хабарларига кўра, жорий йилнинг энг йириги деб баҳоланаётган тўқнашув давомида чечен жангарилари МИ-24 русумли ҳарбий вертолётни уриб туширганлар. Натижада икки учувчи ҳалок бўлган. Чечен жангарилари ҳарбий колоннага ҳам ҳужум қилганлар ва бир автомашинани ишдан чиқарганлар. 10 россиялик аскар ҳалок бўлган, 17 нафари жароҳатланган.
Россия ҳарбийларининг таъкидлашларича, улар 50 чечен жангарисини ўлдириш ва яралашга муваффақ бўлганлар. Бироқ бу маълумот мустақил манба томонидан тасдиқланмади.
Хабарларга қараганда, чечен жангарилари орасида араблар ҳам бор. Тахминларга кўра, жангарилар Панкиси дарасидан шимолий Осетияга, сўнг Ингушистонга ўтганлар, у ердан эса Чеченистон ҳудудига ўтишни режалаштирганлар.
XS
SM
MD
LG