Линклар

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон исломий ҳаракатини хорижий террор ташкилоти сифатида яна бир бор тан олди ва террор ташкилотлар рўйхатига киритди.


Давлат департаменти матбуот котиби Ричард Баучернинг кеча маълум қилишича, Ўзбекистон исломий ҳаракати Усама бен Ладен ва унга қарашли Ал-Қоида террор тармоғи билан яқин алоқаларга эга. Баучер Ўзбекистон исломий ҳаракати аксил-террор кампания давомида Афғонистонда Толибон ҳаракати тарафида АҚШ етакчилигидаги аксил-террор коалициянинг қўшинларига қарши курашган, деб таъкидлади. Вашингтон, шунингдек, Ҳаракатни хорижликларни ўғирлаганликда айбламоқда.
Баучер Ўзбекистон исломий ҳаракатининг 1999 йил феврал ойида Тошкентдаги портлашларни уюштирганлик ва бир автобусни олиб қочганликда айблади. Ҳодиса натижасида икки йўловчи ва бир неча милиция ҳодими ҳалок бўлган эди.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон исломий ҳаракатини икки йил олдин террор ташкилотлар рўйхатига киритган эди. Ҳаракатнинг террор ташилот сифатида яна бир бор тан олиниши икки йил давом этади ва АҚШ ҳудудидаги одамлар ва ташкилотларга Ҳаракат билан алоқаларга эга бўлиш, унга таянч ва ёрдам кўрсатишни ман этади, ҳукуматга эса ҳаракат банк ҳисобларини музлатиш ҳуқуқини беради.
XS
SM
MD
LG