Линклар

logo-print

Халқаро конькичилар уюшмаси франциялик ҳакам Мари ле-Гунь ҳамда Фраанция фигурали учиш федерацияси президенти Диде Гайягеларни 3 йил муддатга лавозимларидан четлаштирди.


Бу ҳақда Халқаро Олимпия кўмитаси маълум қилди. Ташкилотнинг бундай қарори Солт-Лейк қишки олимпияда ўйинлари давомида судялар тарафидан йўл қўйилган ҳатолар билан боғлиқ. Фигурали учиш бўйича жуфтлик мусобақаларида Ле-Гунь россиялик спортчилар чиқишини Франция федерациясининг босими остида биринчи ўринга қўйганини айтган. Оқибатда, деярли бехато чиқиш қилган Канадалик жуфтлик иккинчи ўринга тушиб қолган эди.
Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки йиллик йиғини олдидан Вашингтонда глобализация мухолифлари норозилик намоишларини ўтказмоқдалар. Вашингтон полициясининг маълум қилишича, бугун намишчилардан 65 нафари хибисга олинган. Улар икки банк ойнасини синдириб, бино ичкарисига тутун чиқарувчи бомба ташлаб кетишган. Вашингтонда бугун очиладиган халқаро йиғинда жаҳоннинг энг тараққий этган давлатлари - АҚШ, Япония, Германия, Франция, Канада ва Италия молия вазирларининг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG