Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон ҳукумат идоралари яқинида юзлаб киши, март ойида бўлиб ўтган протестда салоҳиятини суиистеъмол қилган, деган айб билан 4 нафар милиция ходими суд қилинаëтганига қарши норозилик намойиши ўтказди.


Қирғизистон ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Жўлдошбек Бузурманқуловнинг айтишига кўра, Бишкекда тахминан 60 киши, Ўш ва Жалолободда бўлиб ўтган намойишларда эса бир неча юз киши иштирок этган.
Норозилар 4 нафар милиция ходимининг оқланишини ва милицияга намойишчиларни отиш хақида буйруқ берган амалдорлар жавобгарликка тортилишини талаб қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, 6 ой олдин Ахсида милиция намойишчиларга қарши ўт очгани оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 80 киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG