Линклар

Бугун Хаагада БМТнинг уруш жиноятлари бўйича судида иши кўриб чиқилаëтган Слободан Мелошевич Хорватия президенти Стипи Месич томонидан берилган гувоҳликни рад этди.


Судда ўзини химоя қилаëтган Мелошевич Месичнинг айбловларини яъни у серблар ҳукмрон бўлган Югослав армиясини назорат қилганини ва бу армия орқали Хорватия ва Боснияда серб бўлмаган аҳолини асосан серблар яшаган ҳудудлардан қувиб чиқарганини рад этди.
Мелошевичнинг айтишига қараганда, агар армия унинг назоратида бўлганида Югославия парчаланмаган бўларди. У кейин Месични 1970 йилларда шаҳар ҳокими бўлган пайтида икки нафар сербни ўлдириш хақида буйруқ берганида айблади. Месич ушбу айбни рад қилди.
Мелошевич Сербия президенти бўлган пайтида Хорватия, Босния ва Косовода уруш жиноятлари содир қилган, деган айблар билан суд қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG