Линклар

АҚШ ва Британия ҳарбий инспекторларни Ироққа жўнатишдан олдин талаблар кучайтирилган янги БМТ резолюциясини қабул қилишга чақирмоқда.


АҚШ дипломатлари БМТ хавфсизлик кенгаши аъзоларига тарқатган резолюция лойиҳасида қайд этилишича, инспекторларнинг Ироқда ҳар қандай жойга, шу жумладан 8та президентлик жойига боришга ҳақи бор.
Ироқ бош вазир ўринбосари Ториқ Азиз АҚШ таклифини рад этди. Унинг айтишига кўра, инспекторларнинг президентлик жойларига кириши чеклаб қўйилгани БМТ билан мавжуд бўлган келишувлар шартларига асослангандир.
БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлган 5 давлатдан фақат Британия АҚШ таклифини қабул қилди. Франция, Россия ва Хитой, агар Ироқ АҚШ талабларини бажармаса, Бағдодга зарба беришни тасдиқламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG