Линклар

Бугун Россия кучлари Ингушетия ва Чеченистон ўртасидаги чегара ҳудудларини бомбардимон қилгани билдирилди.


Бундан мақсад ўтган ҳафтада федерал кучлар билан шиддатли жанг қилган чечен жангчилари гуруҳининг қолдиқларини тор-мор қилишдир.
Интерфакс ахборот агентлигининг Россия қуролли кучлари матбуот вакили Владимир Чиркин айтганларига асосланиб маълум қилишича, амалиëт шу ҳафта охирида ниҳоясига етказилиши мумкин.
Ўтган пайшанбада Россия аскарлари Чеченистонга ўтишга харакат қилган 200 дан ошиқ чечен жангчисини Ингушетиянинг Галашки қишлоғи яқинида сезиб қолди. Москванинг даъво қилишича, чечен жангчилари Грузиянинг Панкиси дарасидан келган.
Жанг тўғрисида ҳали ҳам аниқ маълумотлар берилгани йўқ, аммо мухбирларнинг айтишларича, кўплаб чечен жангчиси Россия кучларини четлаб ўтиб, Чеченистонга киришга муваффақ бўлган.
Россия ҳарбийларининг айтишларича, Галашкида содир бўлган жангда 100га яқин чечен жангчиси ҳалок бўлган. Аммо чечен қўмондонининг айтишига кўра, Галашки жангида фақат 11 нафар чечен жангчиси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG