Линклар

Туркманистон Украинага 36 миллион куб метр газ жўнатишга ва ҳар минг куба-метр газни 44 долларга сотишга рози бўлди.


Кеча Ашхободда Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов ва Украина давлат ëқилғи компаниясининг бошлиғи Юрий Бойко ўртасида ўтказилган учрашув давомида шундай келишувга эришилди.
Жорий йилда Туркманистон Украинага аллақачон 34 миллион куб метр газ экспорт қилди ва бу газнинг ҳар минг куба-метрини 42 долларга сотди.
Ўтган йилда икки давлат, Украина Туркманистондан 2006 йилга қадар 250 миллион куб метр газ сотиб олишига келишди.
Келишувга кўра, газ ҳақининг ярими эркин муомаладаги валюта билан, қолган ярми эса Туркманистонда турли лойиҳаларга сармоя ëтқизиш орқали тўланиши керак. Украина компаниялари Амударëдан ўтган темирйўл кўпригини ва Ашхободда канализация тунелини қўриш тўғрисида контрактлар имзолаган.
XS
SM
MD
LG