Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар иммиграция ва натурализация хизмати Америкага саëҳат қилиш учун борган минглаб чет элликнинг бармоқ изларини ва фотосуратларини руйҳатга олиш билан аксилтеррор дастурни амалда жорий этишни бошлади.


АҚШ ҳукумати томонидан “террор ҳомийлари” сифатида расман қайд этилган Эрон, Ироқ, Ливия, Судан ва Сурия давлатларидан Америкага саëҳат қилувчи фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар янада синчиклаб ўрганилади.
Бошқа араб ва мусулмон давлатларининг фуқаролари ҳам шундай текширилиши мумкин.
Расмий ходимлар 11 сентябр терактларини содир этган террорчиларни ўз вақтида аниқлай олмаганига хавфсизлик борасидаги камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган эди. Дастур мазкур камчиликларни бартараф этишга қаратилган.
Малайзия ва Покистон ҳукуматлари дастурни танқид қилиб, унда мусулмонларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлинаëтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG