Линклар

logo-print

Грузиянинг Россиядаги элчиси Зураб Абашидзе Грузияга қарашли Панкиси дарасида чечен жаргарилари жойлашган бўлишлари мумкинлигини тасдиқлади.


“Панкиси дарасининг баъзи ҳудудлари жуда баланд ва исёнчиларнинг у ерда яширинганлари эҳтимолдан ҳоли эмас”, - деди Грузия расмийси.
Ингушистоннинг Галашки қишлоғи яқинида чечен жангарилари Россия ҳарбийларига қарашли бир машинага ҳужум қилдилар. Натижада бир аскар халок бўлган, икки нафари тан жароҳатлари олган.
Россия ҳарбийлари сўнгги олти кун давомида ҳудудни бомбардимон қилмоқдалар ва Чеченистонга ўтишга ҳаракат қилаётган жангариларни қидирмоқдалар. Россия ахборот агентликларининг хабарларига кўра, Ингушистон хавфсизлик органи расмийси яна 200 нафар жангари Грузия-Россия чегарасини кесиб ўтганини маълум қилган.
Москва расмийлари жангарилар Грузиядан келганларини таъкидлаяптилар.
XS
SM
MD
LG