Линклар

АҚШ ҳукуматининг Каспий нефт заҳиралари бўйича маслаҳатчиси бугун Қозоғистон раҳбариятини халқаро компаниялар билан муносабати учун танқид қилди.


АҚШ дипломати Стефен Манн Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Халқаро нефт ва газ кўргазмасида “Қозоғистонни нотўғри йўналишга бураётган амалиётлар ва таклифлар мавжуд”лигини айтди.
Шундай дер экан расмий Қозоғистон ҳукуматининг нефт компаниялари билан илгари имзоланган контрактларни қайта кўриб чиқиш ҳақдаги яқинда қабул қилинган қарорига ишора қилди. Маннинг фикрича, бундай қарор халқаро компанияларни Қозоғистон билан алоқаларни тўхтатишга мажбур қилади.
“Сармоялар ва долларлар учун рақобат ҳамма ёқда ҳам ашаддий бўлади”, - дер экан АҚШ дипломати контрактларнинг қайта кўриб чиқилиши Қозоғистон учун тўсиқлар яратиши, сармоядорлар эътиборини эса бошқа мамлакатларга буришини таъкидлади.
Шу билан бирга Манн Қозоғистон раҳбарияти мамлакатда фаолият олиб бораётган хорижий компаниялар ҳодимлари ўрнига маҳаллий мутахассислар, жиҳозлар ўрнига эса маҳаллий жиҳозларни ўрнатишга ҳаракат қилаётганини қайд этар экан, АҚШ ҳукумати бундан ҳавотир билдирмоқда, деб айтди.
XS
SM
MD
LG