Линклар

logo-print

Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мана бундай маълумотни эълон қилди: ҳар 40 сонияда дунёда бир одам ўз жонига қасд қилар, ҳар 60 сонияда эса бир одам ўлдирилар экан; ҳар 100 сонияда бир одам қуролли можаро қурбони бўлади.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бугун эълон қилинган ҳисоботида 2000 йилда дунё бўйлаб 1 миллион 600 минг одам зўравонлик қурбони бўлгани қайд этилади.
Уч йил давомида ўтказилган тадқиқот натижасида илк бор эълон қилинган ҳисоботнинг мавзуи зўравонлик бўлиб, унга кўра эркак кишилар ўз ҳаётларига аёлларга қараганда уч баробар кўпроқ қасд қиладилар. Шарқий Европа суиқасдлар бўйича биринчи ўринда туради. Литвада ҳар 100 минг одамга жонига суиқасд қилган 51 киши тўғри келади. Россияда бу рақам 43га, Беларусда 41га, Эстонияда 38га, Қозоғистонда эса 37га тенгдир. АҚШда бу кўрсаткич 14 кишини ташкил этади.
Қотилликлар бўйича жаҳон мамлакатлари орасида Россия етакчилик қилади. Ҳар 100 минг одамдан у ерда 22 нафари қотиллик қурбони бўлади. Қозоғистонда эса 100 минг кишидан 17таси ўлдирилади. АҚШда бу кўрсаткич 7га тенг.
Ҳисобот муаллифи Этьенн Краг зўравонлик умумжаҳон муаммоси эканини таъкидлар экан, тадқиқот натижалари ҳаммани ҳайратга солади, деб айтди.
XS
SM
MD
LG