Линклар

БМТ қурол инспекторлари гуруҳи бошлиғи Ханс Бликс ҳарбий инспекторларнинг Ироққа қайтарилиши, Ҳавфсизлик Кенгаши Ироқ бўйича янги резалюцияни қабул қилинганидан сўнг амалга ошишини маълум қилди.


АҚШ томони ҳам Ироққа қарши кескин резолюция қабул қилинишини таъкидлаб келагн эди. АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Бликснинг бундай баёнотини олқишлади. Америка маҳсус ҳизматларига кўра Ироқ БМТнинг кўплаб резолюцияларига роман оммавий-қирғини қуроллар ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Жумладан, Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Теннет томонидан эълон қилинган баёнотда, агар Бағдод ўзига керакли радиактив моддаларни четддан олиб келиб улгурса, яқин бир йил ичида у ядро қуролига эгалик қилиши мумкинлиги айтилади. Шунингдек, Ироқ ихтиёрида 900 километр радиусли ўнлаб "Скад" ракеталари ҳам борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG