Линклар

Бугун Босниа-Герцеговинада умумий сайловлар бўлиб ўтмоқда.


Сўнгги олти йил мобайнида тўртинчи бор ўтказилаётган бу галги овоз бериш жараёнида сайловчилар коллектив президентликка номзодларни ва Босниа парламентининг ҳар икки палатасига, шу жумладан хорват-мусулмон федерацияси ва серб республикаси парламентларига ҳам депутатларни сайлашлари керак бўлади. Сайловларда жами 57 сиёсий партиядан вакиллар ўз номзодини қўйган. Босниа урушидан сўнг, аниқроғи 1996 йилдан буён ўтказилган олдинги парламент сайловлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг кучли назорати остида ўтган эди. Ўшанда миллат вакиллари икки йил муддатга сайлангандилар. Аммо бу сафарги бўладиган сайловларга энди Босниа-Герцеговинанинг ўзи жавобгар. Энди парламент икки йил муддатга эмас тўрт йил муддат билан сайланади.
XS
SM
MD
LG