Линклар

Хорватия ҳали ҳам ҳарбий жиноятларда айбланаётган шахсларни топшириш бўйича Хага трибунали қарорига қарши.


Бу ҳақда Хорватия ҳукуматининг Хага маҳкамасига йўллаган мактубида айтилади. Хага трибунали Загребдан ҳарбий жиноятларда айбланаётган Хорватиянинг собиқ армия қўмондони Янко Бобеткони адлия қўлига топширишни сўраган эди. Хорват расмийларига кўра Бобетко ҳозир 83 ёшда, касал. Шу сабаб у Хагага боролмайди. Шунга қармай Хага трибунали вакили Флоренс Хартман Бобеткога нисбатан айбловлар ўз кучида қолишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз Хага трибунали Бобеткони 100 нафар серб миллатига мансуб шахснинг ўлимида айбламоқда. Аммо Хорватияда кўпчилик Генерал Бобеткога мамлкат мустақиллиги учун курашган миллий қаҳрамон сифатида қарашади. У 1991-95 йилларда серб айримачиларига қарши урушлар давомида халқ эътиборини қозонган.
XS
SM
MD
LG