Линклар

logo-print

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Афғонистонда тартиб тўлиқ ўрнатилмас экан, аксил-террор коалиция кучлари Марказий Осиёда қолиши кераклигини таъкидлади.


Каримов бу ҳақда бугун Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтаётган Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида баён қилди. Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирок этаётган саммит диққат марказида минтақавий ҳавфсизлик масаласи, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш, давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ва сув ва энергетика заҳираларидан биргалашиб фойдаланиш масалалари турибди.
XS
SM
MD
LG