Линклар

logo-print

Бугун Душанбе саммити давомида Марказий Осиë давлат бошлиқлари қуриб бораëтган Орол денгизи муаммосини муҳокама қилдилар.


Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари муаммога зудлик билан ечим топиш масаласида келишдилар, аммо улар денгизни қутқариш учун қандай ишлар қилиниши кераклиги ҳусусида аниқ бир таклиф киритмадилар.
Маълумки, ўтган асрда минтақанинг асосий иккита дарëси - Амударë ва Сирдарë сувлари суғориш ишлари учун хаддан зиëд ишлатилгани оқибатида Орол денгизига оқиб кирадиган сув ҳажми тахминан 80 фоизга камайди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишига кўра, аҳволни тузатиш учун қанча вақт кераклигини ҳеч ким айтолмайди, аммо бу бир авлод ўзгаришидан кўп вақт олиши аниқдир.
Марказий Осиë давлат бошлиқлари келаси сентябрда Орол муаммосига бағишланган бир халқаро анжуман ўтказиш масаласида келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG