Линклар

Бугун Ироқнинг БМТдаги элчиси Муҳаммад Алдури, Бағдод ҳукумати БМТ хавфсизлик кенгашининг қуролларни текшириш борасидаги янги резолюциясини кўриб чиқишга рози эканини маълум қилди.


Унинг ЭБС телеканалига айтишига кўра, Ироқ БМТ хавфсизлик кенгашининг ҳеч бир резолюциясини рад этаëтгани йўқ, аммо расмий Бағдод ўз қарорини бериш учун янги резолюция шартлари билан танишиб чиқиши керак.
Кеча АҚШ президенти Жорж Буш агар Ироқ лидери Саддам Ҳусайн ўзининг гумон этилган оммавий қирғин қуролларини кучдан чиқаришга рози бўлмаса, Ироққа қарши ҳарбий ҳужумни четлаб ўтиш имконсиз экани хақда яна огоҳлантирди.
Америка Ироқ борасида талаблар кучайтирилган янги БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияси қабул қилинишига чақирмоқда. Ушбу резолюция лойиҳасида Ироқ қуролсизланиши акс ҳолда ҳужумга учраши тўғрисида огоҳлантирилган.
Европа иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича расмий вакили Хавиер Солананинг айтишига қараганда, Американинг Ироқда режимни ўзгартириш мақсади, бу Европа иттифоқининг мақсади эмас.
XS
SM
MD
LG