Линклар

Бугун Яман қирғоқида Франциянинг йирик нефт танкери портлаганига нима сабаб бўлгани аниқ эмас.


Франциянинг Санадаги элчихонаси расмийлари буни террор ҳужуми, деб айтмоқдалар.
Франция элчихонасида консул ўринбосари Марсел Гонкалвеснинг айтишига кўра, портловчи моддалар юкланган бир қайиқ “Лимбург” деб аталган танкерга урилгани натижасида кучли портлаш юз берган.
Аммо Яман траспорт вазири Саид ал Жағай бу террор ҳужуми эканини рад этиб, текширув ишлари олиб борилаëтганини айтди.
Франция ташқи ишлар вазирлиги ҳам дипломат Марсел Гонкалвеснинг сўзларини тасдиқламади. Вазирлик баëнотида қайд этилишича, танкернинг портлаганига нима сабаб бўлганини аниқ айтишга ҳали вақт эртадир.
Хабарларга қараганда, Франциянинг портлаган танкери ичида тахминан 400 минг баррел нефт бўлган. Портлаш рўй берган пайтда денгизга сакраган 25 нафар экипаж аъзосининг барчаси ëки деярли барчаси қутқарилган.
XS
SM
MD
LG