Линклар

Эрон мудофаа вазири, адмирал Али Шамҳонийнинг айтишига кўра, расмий Теҳрон Ироққа қарши қилинадиган эҳтимолий ҳужум давомида агар Америка ҳарбий учқучлари Эроннинг ҳаво худудига тасодифан кириб қолса, бунга душман кучлари сифатида қарамайди.


Шамҳонийнинг таъкидлашича, Вашингтон учқучлар Эроннинг ҳаво худудига тасодифан кириб қолганини ва Эроннинг манфатларига зарар етказмаганини исботлаши керак.
АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти томонидан “жаҳолат ўқи” сифатида айбланган Эрон, АҚШнинг Ироққа ҳарбий зарба беришига қаршидир. Аммо Теҳрон расмийлари Бағдод ҳукуматини эҳтимолий урушнинг олдини олиш учун БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияларига мувофиқ қуролсизланишга чақирдилар.
Эрон лидерлари ўзларининг Ироқ сиëсати бетарафликка асосланганини ва улар ҳеч қандай мажорога аралашмасликларини айтиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG