Линклар

Бугун БМТ Афғонистон Ўтиш даври ҳукуматининг янги асосий қонунни ишлаб чиқишга харакат қилаëтганини мамнуният билан қаршилади.


Кеча Ўтиш даври ҳукумати асосий қонунни тайëрлаш ишларини бошлаш учун 9 киши аъзо бўлган бир қўмита ташкил қилганини эълон қилди.
Мазкур қўмитага Афғонистон витсе-президенти Неъматулло Шаҳроний бошчилик қилади.
Янги қўмита асосий қонун лойиҳасини дастлаб, ҳали ташкил қилинмаган конституция қўмитасига тақдим қилиши керак. Келаси йилда эса Афғонистон миллий олий кенгаши энг сўнгги асосий қонун лойиҳасини тасдиқлаши лозим.
Эртага Афғонистонда янги пул бирлиги муомилага киритилади ва ҳукумат эски афғонийни тўплаб олишни бошлайди.
Янги афғоний банк нотлари Британия ва Германияда чоп этилган.
Ҳозирги 10.000 афғоний АҚШнинг 20 сентидан кам нархда алмаштирилаëтган бўлса, эртадан бошлаб янги 50 афғоний бир долларга тенг бўлади.
XS
SM
MD
LG