Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ ўзининг оммавий қирғин қуроллари заҳираларини йўқ қилиши керак, акс ҳолда бу ишни АҚШ етакчилигидаги коалиция бажаради, деб баёнот берди.


Телевидение орқали америкаликларга мурожаат қилар экан, Буш Саддам Ҳусайн режими дунё тинчлигига таҳдид солаётган ва тобора ўсиб бораётган хавфдир, деди.

Буш тез орада АҚШ Конгресси зарурат пайдо бўлган тақдирда Ироққа қарши куч ишлатиш учун президентга ҳуқуқ берувчи резолюцияни кўриб чиқажагини эслатиб ўтди. Бироқ, бу уруш албатта бўлади, дегани эмас, деб баёнот берди Буш.
XS
SM
MD
LG