Линклар

Афғонистоннинг шарқида маҳаллий қўмондон Пошшохон Задрон отрядлари ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанглар қайта бошланди.


Задроннинг тарафдорлари ҳукумат қўшинларининг Хўст шаҳри яқинидаги позицияларига бугун хужум қилдилар. Беш киши нобуд бўлган.

Мамлакат шимолидаги Балх вилоятида этник тожиклар ва ўзбеклар орасидаги тўқнашувлар тўхтамаяпти. Кўрилган талафотлар ҳақида хабарлар йўқ.

Кеча, халқаро аксилтеррор амалиётлари бошланганига бир йил тўлган куни, Афғонистон ташқи ишлар вазири доктор Абдуллоҳ мамлакатда жойлаштирилган хорижий ҳарбийлар, миллий армия тузилгунга қадар, барқарорликни сақлашнинг муҳим омили бўлиб қолади, деди.
XS
SM
MD
LG