Линклар

logo-print

Бугун Бишкекда Қирғизистонга ташқи сармояни жалб этишга қаратилган 3 кунлик конференция ўз ишини бошлади.


Конференцияни кириш нутқи билан очган президент Асқар Ақаев, унинг мамлакати қашшоқликни камайтириш учун ташқи грантларга муҳтож эканини айтди. Ақаевнинг қайд қилишича, ўтган бир неча йил мобайнида ушбу мақсад йўлида айрим ижобий натижаларга эришилган. Сўнгги йилларда Қирғизистон фуқароларининг ҳақиқий даромади 37 фоизга ошгани ва йиллик инфляция 33 фоиздан 3.7 фоизга қисқаргани шулар жумласидандир.
Ақаевнинг таъкидлашича, Қирғизистон Мойлисув худуди яқинида совет давридан қолган ядровий чиқиндилар жойини тозалаш учун ҳам халқаро ëрдамга эҳтиëж сезмоқда.
Қирғизистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Бишкек конференциясида 16 донор давлат ва 15 та халқаро ташкилотнинг 80дан ортиқ мутахассиси иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG