Линклар

logo-print

Бугун Британия ташқи ишлар вазири Жак Стро, Ироққа қарши ҳужумда ëрдам олиш учун минтақавий сафарини давом эттириб, Теҳронга ташриф буюрди.


Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хамидризо Оссифийнинг айтишига кўра, расмийлар Строга, Ироқ бўҳрони оқибатида Яқин Шарқда вазият янада кескинлашгани тўғрисида шикоят қиладилар. Унинг айтишича, Эрон БМТ хавфсизлик кенгашининг Ироқ хусусидаги барча резолюцияларини ҳурмат қилади.
Стро Эронга келишидан олдин Қувайт, Миср ва Иорданияга ҳам сафар қилди.
Стронинг Қоҳирада айтишича, Британия ва Миср агар имкони бўлса, Ироқ тинч йўл билан қуролсизланиши кераклиги масаласида келишган.
XS
SM
MD
LG