Линклар

logo-print

Бугун Ироқ бош вазир ўринбосари Ториқ Азизнинг айтишига қараганда, ҳеч бир араб давлати АҚШнинг Ироққа қарши қиладиган ҳужумидан, хатто улар Вашингтон билан бундай кампанияда ҳамкорлик қилган тақдирда ҳам зарар кўрмасдан қолмайди.


Дамашқда араб мамлакатлари конференциясида чиқиш қилган Ториқ Азиз, хатто давлатлар яхши баëнотлар тарқатиб, Вашингтонга базаларини таклиф этсалар ҳам, ҳужумдан кейин Қўшма Штатлар ва Исроилга бўйсунишга мажбур этилишларини таъкидлади.
БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлган давлатлар АҚШ томонидан таклиф қилинган резолюцияни муҳокама қилмоқда. Унда ҳарбий инспекторларнинг мандати мустаҳкамланган ва агар Ироқ текширув ишларига тўсқинлик қилса ҳарбий куч қўлланилишига рухсат берилган.
Вашингтонда ҳам конгресс аъзолари Ироққа қарши эҳтимолий ҳужум қилишда президент Жорж Бушни қўллайдиган резолюцияни кўриб чиқмоқдалар.
XS
SM
MD
LG