Линклар

Бугун Европа иттифоқи ва Афғонистоннинг Ўтиш даври ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Афғонистон хотин-қизларининг ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклашга ëрдам қилиши борасида берган ваъдаларини бажаришга чақирди.


Европа иттифоқининг ижтимоий ишлар бўйича расмий вакили Анна Диямантопулининг айтишига кўра, кўпинча жаҳон жамоатчилигининг диққат-эътибори бир бўҳрондан бошқасига қаратилмоқда ва кеча берилган ваъдалар эртаси куни унутилмоқда.
Афғонистон вице-президенти ва хотин-қизлар ишлари бўйича вазири Ҳабиба Саробининг айтишига кўра, Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилганидан бери хотин-қизлар ахволи яхшиланган. Аммо у халқаро ҳамжамият Афғонистон хотин-қизларини унутиб қўйишидан хавотирланиш билдирди.
XS
SM
MD
LG