Линклар

logo-print

Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги қисмида қуролли шахс 3 кишини отиб ўлдирди.


Полициянинг билдиришича, бу воқеа кеча тунда Шринагар шаҳрининг ғарбидаги бир қишлоқда содир бўлган.
Бугун эса Шринагарнинг шимолий ҳудудида гумон этилган мусулмон жангариларининг хавфсизлик патрулига қарши отган гранатаси нишонга тегмагани оқибатида 5 нафар фуқарога тан жароҳати етди.
Август ойида Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги қисмида маҳаллий сайловлар ўтказиш бошланганидан бери 730 дан ошиқ киши ҳалок бўлди. Вилоят кенгашига овоз беришнинг сўнгги 4 давраси кеча якунланди.
Эртага сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилади.
Ҳиндистон мазкур сайловлар ўзининг Кашмирдаги ҳокимиятини янада мустаҳкамлашига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG