Линклар

Қувайт расмий вакилларининг айтишларича, америкалик бир аскарни отиб ўлдирган ва бошқа бирини яралаган икки нафар қувайтликка ëрдам берганида гумон этилган кўплаб киши ҳибсга олинган.


Қувайт ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад ал-Салим ал-Сабоҳ бу воқеани теракт, деб атади ва террорчиларни қўллаб қувватлаган бир неча гуруҳ аъзолари ушланганини маълум қилди. У бу ҳақда бошқа маълумот бермади.
Кеча америкалик аскарлар Қувайт оролида ҳарбий машқ ўтказаëтган пайтида қуролли шахсларнинг ҳужумига учради. Ҳужум қилган икки киши америкалик аскарлар томонидан отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG