Линклар

logo-print

Европанинг қийноқларга қарши қўмитаси Украинани танқид қилди.


Бугун Европанинг қийноқларни олдини олиш қўмитаси бир ҳисобот тарқатиб, Украина расмий амалдорлари ушланган шахсларга қарши кўпинча қийноқлар қўллаëтгани, шу жумладан, уларни электр стулида қийноққа солаëтгани ва калтаклаëтганини билдирди.
1998, 1999 ва 2000 йилларда Украинада ўтказилган интервьюларга асосланган ҳисоботда қайд этилишича, милиция ушланган кишиларнинг қўл-оëқларини боғлаб калтаклайди, танасини куйдиради ва бошига пластик халта кийдириб бўғади.
Қийноқларга қарши қўмита юридик салоҳиятга эга бўлмасада, бироқ, Европа конвенциясига мувофиқ қийноқларнинг олдини олиш учун Европа кенгашига аъзо бўлган 44 давлатнинг ҳибсхоналарига ҳар қандай вақтда кира олади.
XS
SM
MD
LG