Линклар

Россия президенти Владимир Путин бугун Москвада Вьетнам коммунист партияси бош котиби Нонь Дук Мань билан учрашиб, мамлакатлар орасидаги савдо-сотиқ ҳамда дипломатик алоқаларни муҳокама қилди.


Музокаралардан сўнг мухбирлар билан учрашган Путин 2001 йилда икки мамлакат орасидаги савдо ҳажми 40 фоизга ўсганини маълум қилар экан, айни вақтда мамлакатлараро муносабатларда муаммолар мавжуд, деб айтди, бироқ уларда алоҳида тўхталмади.
2002 йил апрелда ҳокимиятга келган Мань биринчи марта Россияга ташриф буюрар экан, бундан мамнуният билдириб, “менинг халқимга катта ёрдам кўрсатган буюк мамлакатга келганимдан ниҳоятда ҳурсандман”, деб айтди.
Россия ва Вьетнам ўртасидаги муносабатларга Совет иттифоқининг парчаланиши салбий таъсир қилган эди, бироқ 1999 йилдан буён давлатлараро муносабатлар анча яхшиланди.
XS
SM
MD
LG