Линклар

Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги чегара ҳудудида аксилтеррор ўқув амалиётлари бошланди.


Тоғли ҳудудда, денгиз сатҳидан 3 минг километр баландликдаги Иркиштом қишлоғи яқинида ўтказилаётган амалиётларда ҳар иккала мамлакатдан 80-100 нафар аскар қатнашмоқда. Қирғизистон расмийлари мазкур тренингдан мақсад чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган жангари гуруҳларни тўхтатишдан иборатлигини билдирдилар.
Маълумотларга қараганда, ушбу икки кунлик тренинг Қирғизистон ва Хитой иштирокида ўтказилаётган биринчи ўқув амалиётидир. Маълумки, сўнгги йилларда Қирғизистон исломий жангарилар ҳужумларига юз тутган. Ҳозирги вақтда республикада аксилтеррор коалиция қўшинлари, шу жумладан АҚШ аскарлари жойлатирилганлар.
Пекин эса Шинжон мусулмон сепаратчиларига қарши олиб борилаётган курашда халқаро ҳамжамият таянчини қозонишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG