Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда бугун яна бир нимталанган жасад топилди. Сўнгги ой давомида бу шу йўл билан ўлдирилган учинчи одам жасадидир.


30-40 ёшлар атрофида бўлган эркак кишига тегишли ушбу жасад Душанбедаги бир мактаб яқинида, унга тегишли, деб тахмин қилинаётган бош эса дарё қирғоғида топилган. Бироқ Тожикистон полицияси бош жасадга тегишли-тегишли эмаслиги ҳусусида аниқ маълумот бермади. Полиция тахминларига кўра, топилган бош бошқа - тўртинчи жасадга тегишли бўлиши мумкин.
Шу ҳафта бошида полиция Душанбе яқинида нимталанган ва сўнг қоғозга ўралган бошқа жасадни топган эди.
Тожикистон ички ишлар вазири муовини Абдураҳим Қаҳҳоров иш юзасидан маълумот берар экан, “қотил албатта қўлга туширилади”, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG