Линклар

Покистонда мухожиратда яшаб, сўнг Афғонистонга қайтган ёшларнинг бир неча юз нафари бугун Кобулда норозилик намойишлари уюштирдилар.


Талабаларнинг таъкидлашларича, улар Афғонистон олий ўқув юртларида таъқийб қилинганлар.
“Рейтер” ахборот агентлигининг хабарларига кўра, 200га яқин йигит ва қизлар Олий таълим вазирлиги биноси олдида йиғилиб, Афғонистон олий ўқув юртларига кириш учун имтиҳонлар топширишга мажбур бўлаётганлари, ҳолбуки улар ватанларига қайтишдан олдин Покистон университетларида таҳсил олганларини айтганлар.
“Рейтер” ахборот агентлиги талабалар ички ишлар вазири Тож Муҳаммад Вардақ билан учрашганларидан сўнг тарқалганларини маълум қилди. Бироқ талабалар масала ҳал этилмаганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG