Линклар

Россия президенти Владимир Путин ёрдамчиси Сергей Ястржембский Ироқнинг жаҳон хавфсизлиги учун жиддий хатар эканини исботловчи даллилар намойиш қилинмаганини таъкидлади.


Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳақдаги Британия ошкор этган досье ҳақида гапирар экан, расмий у Ироққа қарши ҳарбий операциялар қўллаб-қувватланиши мақсадида жамоатчиликка тақдим этилган, деб таъкидлади.
Ястржембский ўз фикрларини Британиянинг “Таймс” газетаси орқали Британия раҳбари Тони Блэйрнинг Москвага бугун бошланаётган сафари олдидан билдирди.
Блэйрнинг Москвага ташрифи БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари орасида бўлиб ўтаётган музокараларнинг яна биридир. Британия АҚШнинг Саддамга қарши ҳужумларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган резолюция қабул қилиш лозим, деган таклифини қўллаб қувватламоқда. Россия эса БМТ инспекторларининг Ироқдаги фаолиятлари муваффақиятли бўлиши учун янги резолюция қабул қилиш мумкинлиги, бироқ ушбу резолюцияда инспекциялар муваффақиятсиз бўлган тақдирда Ироққа ҳужум қилиниши кўзда тутилган бўлмаслиги кераклигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG