Линклар

logo-print

Тел-Авив яқинидаги автобус бекатида бугун бир одам ўзини ўзи портлатди.


Натижада бир аёл ҳалок бўлди, яна беш одам тан жароҳатлари олди. Полициянинг таъкидлашича, террорчи автобусга чиқишга уринган, бироқ ҳайдовчи томонидан тўхтатилган.
Мазкур теракт Исроил қўшинлари ўтган кеча Иорданнинг ғарбий соҳили, ҳусусан Рамоллоҳда 70 нафар фаластинликни ҳибсга олганларидан сўнг амалга оширилди. Исроил ҳарбийлари эса Хамас ҳарбий гуруҳи инфратузилмасини бузиш учун шундай қилганларини таъкидламоқдалар.
Айни вақтда Ғаззо секторида Исроил ҳарбийлари икки фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирдилар.
XS
SM
MD
LG