Линклар

Ироқ бугун Вашингтонга оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилаётган, деб тахмин қилинаётган жойларни зиёрат қилишни таклиф этди.


Ироқнинг қурол дастурлари бўйича вазири Абдул Таваб Мулла Хавейш Боғдодда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ироқ оммавий қирғин қуролларига эга эмас, уларни ишлаб чиқариш режаси ҳам йўқ, деб яна бир бор таъкидлади.
Шу билан бирга вазир “агар АҚШ Ироққа ҳужум қилса, Ироқ АҚШга унутилмайдиган сабоқ беради”, деб айтди.
АҚШ Ироқдан оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишни талаб қилиб, акс ҳолда унга қарши ҳужумлар уюштирилишини маълум қилган эди. Бугун АҚШнинг намоёндалар палатасида президент Жорж Бушга Ироққа қарши ҳарбий операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган резолюциянинг овозга қўйилиши кутилмоқда. АҚШ сенати эса мазкур масалани эртага кўриб чиқади.
XS
SM
MD
LG