Линклар

Бугун Покистонда сайловлар бўлиб ўтди. Қарийб уч йил олдин генерал Первез Мушарраф давлат тўнтаруви натижасида ҳокимиятга келган эди.


Ўшандан бери бу биринчи умумхалқ сайловларидир.
Экстремист исломий гуруҳлар ҳужумлари эҳтимоли бор, деб ҳисоблангани сабабли полиция мамлакат бўйлаб сайлов участкаларини назорат қилди. Хабарларга кўра, Покистон жанубидаги Синдх вилоятида ҳокимият учун курашаётган икки партия тарафдорлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган. Натижада камида икки киши нобуд бўлган. Яна етти одам жароҳатланган.
Исломобод яқинидаги Равалпинди деб номланган жойдаги савлов участкасида овоз берар экан Первез Мушарраф келаси ойнинг бошида ҳокимиятни янги бош вазирга топширишини маълум қилди. У, шунингдек, янги миллий парламент ва тўрт қонуний орган давлатнинг энг юқори ҳокимияти эканини таъкидлади.
Яқинда Мушарраф конституцияга ўзгартиришлар киритишга муваффақ бўлган эди. Ўзгартиришлар унинг салоҳиятини анча оширди. Президентга, ҳусусан, сайланган бош вазир ва парламентни ҳокимиятдан четлаштириш ҳуқуқи берилди.
Сайловларнинг биринчи натижалари эртага маълум қилинади.
XS
SM
MD
LG