Линклар

Покистонда ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари консерватив исломий кучлар коалицияси олдинда эканини кўрсатмоқда.


Айниқса улар мамлакатнинг Афғонистон билан туташ ҳудудларида кўпроқ овоз олганлар. Покистон Ислом коалицияси Америка аскарларининг Афғонистонда бўлишига, уларнинг аксил террор амалиётларига қарши.
Исломий гуруҳларнинг асосий рақиблари собиқ бош вазир Беназир Бхуттонинг мухолифатдаги халқ партияси ҳамда Покистоннинг ҳозирги раҳбари Первез Мушарраф бошқараётган ҳукумат коалицияси партияларидир.
Мушарраф Покистонда ўтган сайловларни демократия ғалабаси, деб баҳолади. Зеро Мушарраф мамлакат янги конституциясига кўра парламентни тарқатиб юбориш ваколатига эга.
XS
SM
MD
LG