Линклар

logo-print

АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси Президент Жорж Бушга, агар зарурат туғилса, Ироққа қарши ҳарбий куч ишлатиш ваколатини берди.


Бундай ҳужумлар Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишдан бош тортсагина амалга оширилиши мумкин. Бугун эрталаб бу ҳақдаги резолюция Сенат тарафидан кўпчилик овоз билан маъқулланди. Конгресснинг Вакиллар палатаси эса уни кеча тасдиқлаган эди. Конгресс Бушга бундай ваколатни, АҚШ манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида Ироқ тарафидан келаётган хавфнинг олдини олишда зарурат туғилган тақдирдагина унга қарши куч ишлатиш учун берди.
Кеча Ироқ раҳбарияти АҚШ маъмурияти вакилларини Бағдод оммавий қирғин қуролларига эга эмаслигига ишонтириш учун уларни мамлакатга таклиф этди.
XS
SM
MD
LG