Линклар

АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер 2002 йилги Нобел тинчлик мукофоти лауреати бўлди.


Норвегия Нобел қўмитаси раиси Гуннар Бергнинг таъкидлашича, Картер бир миллион долларлик мукофотга халқаро низоларни бартараф этишдаги буюк ҳиссаси учун сазовор бўлди.
"Норвегия Нобел қўмитаси, - дейди Гуннар Берг, - 2002 йилги Нобел тинчлик мукофотини Жимми Картерга, унинг дунёда тинчлик ўрнатиш, демократия ва инсон ҳуқуқлари тамойилларини қарор топтиришдаги ҳиссаси учун беришга қарор қилди".
Шунингдек, Нобел қўмитаси қарорида, АҚШ президенти Жимми Картернинг 1977-1981 йилларда Исроил ва Миср ўртасида Кэмп-Дэвид тинчлик битимининг имзоланишидаги ҳиссаси ҳам катта бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG