Линклар

БМТ Бош котиби Коффи Аннан бугун Хитой, Мўғилистон ва Марказий Осиёга сафарини бошлайди.


Хитойга ташрифи, БМТ Ҳавфсизлик кенгашига доимий аъзо давлатларга БМТ Бош котибининг ҳар йили қиладиган одатий сафари ҳисобланади. Коффи Аннан 13 октябр куни Хитойнинг қадимий Хангжоу шаҳрида бўлади. Душанба ва чоршанба кунлари у Пекинда ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари билан музокаралар олиб боради.
Коффи Аннан Қозоғистонга сафаридан олдин пайшанба куни Мўғилистонга боради.
БМТ Бош котиби Ўзбекистон ва Қирғизистонга сафар қилганидан кейин Тожикистон ва Туркманистонга боради ва шу билан унинг Марказий Осиё давлатларига белгиланган сафари якун топади. Коффи Аннаннинг Нью Йоркка 24 октябр куни қайтиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG