Линклар

Бугун Афғонистоннинг ўтиш даври президенти Ҳамид Карзай фавқулодда инсонийлик ёрдами кўрсатувчи гуруҳлар жорий йилда Афғонистонга мўлжалланган маблағнинг асосий қисмини олиб бўлганини айтди.


Кобул шаҳрида донорлар анжумани очилишида нутқ сўзлаган Карзай, жорий йилда Афғонистонга берилиши ваъда қилинган 890 миллион доллар маблағнинг 800 миллиони инсонийлик ёрдами кўрсатувчи гуруҳлар ва БМТга ўтказилганини маълум қилди. Карзай сўзида давом этиб, Афғонистон узоқ муддатга мўлжалланган қурилиш ва тараққиёт дастурларини амалга ошира бошлаши учун дунё мамлакатлари беш йил давомида Афғонистонга ваъда қилган 4.5 миллиард доллар маблағнинг кўпроқ қисмини бера бошлаши кераклигини айтди.
Кейинроқ сўзга чиққан БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лаҳдар Браҳимий анжуман қатнашчиларига, хозир кўрсатилаётган ёрдам ҳажми Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб туриш учун етарли эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG