Линклар

Грузия ва Россия хавфсизлик ҳизматлари кеча Тбилиси ўйингоҳида Россия ва Грузия терма жамоалари ўртасида футбол матчи давомида свет ўчиб қолгани юзасидан тергов бошлаш ниятидалар.


Эслатиб ўтамиз шанба куни Тбилиси ўйингоҳида чироқлар ўчиб қолгани боис футбол бўйича 2004 йилги Европа кубоги учун саралаш ўйинлари тўхтатилганди. Чироқлар биринчи тайм оҳирига етганда ўчиб қолди. Шундан сўнг ҳакамлар футболчиларни ўйингоҳни бўшатиб қўйишларини сўради. Ҳозирча нима сабабдан стадионда свет ўчиб қолгани ноаниқ. Аммо, бу террорчиларнинг иши бўлган бўлиши ҳақида ҳам гумонлар йўқ эмас. Аммо, Грузия давлат вазири Автондил Жорбенадзега кўра, электр қуввати ошиб кетгани оқибатида трансформатор портлаб кетган. Шунингдек, ўйингоҳда ҳам бироз тартибсизликлар рўй бергани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, Грузиялик футбол ишқибозлари Россия терма командаси автобусини тошбўрон қилганлар. Аммо футболчиларга шикаст етмай мехмонхонага соғ-омон етиб олганлар. Россия футбол федерацияси раҳбари Вячеслав Колосковга кўра, Россия ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги такрорий ўйин шу йилнинг ноябр ойида ёки бўлмаса келаси йилнинг март ойида қайтадан бўлиб ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG