Линклар

logo-print

Украинанинг Ироққа мураккаб радар тизимларини сотгани борасидаги маълумотларни ўрганиш мақсадида 13 кишидан иборат америкалик ва британиялик экспертлар гуруҳи бугун Киевга келди.


Улар Украина президенти маъмурияти раҳбари Виктор Медведчук ҳамда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Элизабет Жонслар ўртасида имзоланган маҳсус келишувга мувофиқ текширув ишларини олиб борадилар. Сентябр ойида Америка расмийлари Украина раҳбариятини Бағдодга Колчуха русумли мураккаб радар тизимларини сотиш режасини мақуллагани учун айблаганди. АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Элизабет Жонс, Украина раҳбари Леонид Кучма Калчуха радар тизимларини Ироққа сотиш режасини маъқуллаганига шубҳа йўқ, аммо Киев уларни етказишга улгурганми - йўқми, буниси ноаниқ деб таъкидлади. Ўз навбатида Украина томони Ироққа радар тизимлари сотгани борасидаги айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG