Линклар

Бугун Миср чегараси яқинида рўй берган отишма давомида Исроил аскарлари икки фаластин жангарисини отиб ўлдирганлар.


Фаластинликлар Исроил ҳудудларига ўтишга уринганларида бу ходиса рўй берган. Шунингдек икки исроил аскари ҳам яраланди. Ўтган тунда Исроил ҳарбийлари танк ва бронетехника ёрдамида Ғазо минтақасидаги Рафах шаҳрида ҳарбий амалиётлар олиб борганлар. Амалиётлар давомида фаластинликларнинг бир қанча турар жой бинолари вайрон бўлгани айтилмоқда. Ахборот агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, икки фаластин жангчиси, шу жумладан 4 яшар бола ҳам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG