Линклар

logo-print

Европа иттифоқининг ҳарбий режалари

  • Абдулла Искандар

Ўтган ҳафта сўнгида Юнонистоннинг Крит оролида Европа иттифоқига кирувчи давлатларнинг мудофаа вазирлари иштирокида ўтган йиғилишда 60 минг аскарни ўзида бирлаштирган тезкор қўшин тузиш масаласи кўрилди.Йиғилиш сўнгида Европа иттифоқининг ташқи сиëсат масалалари бўйича масъули Ҳавиер Салана бу борада кўпгина ишлар амалга оширилагнлиги ҳақида маруза қилди. Европа армиясини тузиш ғояси кўпчилик тарафидан ижобий қабул қилинган бўлса ҳам бу борада баъзи муаммолар ҳам мавжуд . Бу муаммолардан бири армияни бутлаш учун кетадиган молиявий ҳаражатлар салмоғи бўлса иккинчиси Юнонистон ва Туркия ўртасида низоли ҳолатнинг мавжудлиги ва бунинг баробарида НАТО билан уйғун ҳаракат олиб бориш имкониятларини чегараланиши билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Туркия ва Европа иттифоқи ўртасида амалга ошган битимга кўра,
Туркия янги ташкил қилинган армиянинг НАТО инфратизилмасидан фойдаланувига руҳсат бериши ва керак бўлган тақдирда ўз ҳудудларида армияни жойлаштириш ҳуқуқларини ҳам тақдим қилиши лозим.Шунинг билан бирга Туркия ҳарбий амалиëтларда уйғун ҳамкорлик бўйича мажбуриятларни ҳам зиммасига олиши керак.
Бироқ Европа Иттифоқига азо бўлган Греция НАТОга азо Туркиянинг бу иштирокига ҳам қарши чиқди.
Бу соҳадаги мавжуд муаммоларга қарамасдан тез ҳаракатланувчи кучлар қўшини тузиш борасида айрим ижобий сижишлар ҳам йўқ эмас.Масалан Финландиялик Генерал Густав Ҳаглунд етакчилигида ҳарбий қўмита ташкил қилинди.Комитет таркибига тезкор кучлар қўшини қўмондони немис генерали Райнер Шувирт ва бошқа юқори мартабали зобитлар кирди.Европа иттифоқи қўшинлари ҳудди ана шу комитет раҳбарлигида фаолият олиб борадиган бўлишди.Ҳар бир миссия учун мамлакат армияларидан ва айни вақтда НАТО таркибидаги ҳарбий кучлардан керакли сондаги аскарлар жалб қилиниши ҳам кўзда тутилган.Миссия тугагандан кейин, улар тарқатилиб яна ўз армияларига қайтиб кетиши режаланган.Агар бу ҳолат ҳисобга олинадиган бўлса янги тузиладиган қўшинда аскарлар етишмаслиги муаммосига ўрин йўқдай кўринади.
Қийинчиликлар эса қўшинни қурол аслаҳа билан таъминлаш борасидагина келиб чиқиши мумкин.Лондонда жойлашган Европа ислоҳотлари маркази тадқиқодчиси Ден Кеоҳейннинг айтишига кўра.Европаликлар юк ташувчи учоқлар,комуникация теҳнологиясига оид жиҳозлар билан таминланишда қийинчилик сезадилар.Грецияда бўлиб ўтган йиғинда Европа бирлигига кирувчи давлатларнинг мудофаа вазирлари Россиядан ва Украинадан ҳарбий учоқларни ижарага олиш имкониятларини мақуллашди.
Муаммолар биринчи навбатда сарф ҳаражатлар тақсими юзасидан келиб чиқмоқда.Европа иттифоқи 2007 йилга қадар А 400 ЭМ русумидаги юк ташувчи ҳарбий учоқлар сотиб олиши керак. Бироқ 73 ҳарбий учоқ ваъда қилган Германия бу юзадан молия ажратишни муттасил ортга суриб келмоқда.
Келажакда тузилиши кўзда тутилган қўшиннинг энг муаммоли нуқталаридан бири юқори теҳнология асосида яратилган аслаҳалар етишмовчилиги бўлиб қолмоқда экан. Ден Кеоҳан гапиради:

"Европаликлар илмий изланишлар ва уларни ҳаëтга тадбиқ қилишга етрли молия ажратишмайди.Оқибатда улар АҚШдан бу борада анча ортда қолиб кетишмоқда."Лондонлик тадқиқотчи АҚШ илмий изланишлар ва ҳарбий аслаҳаларни синаш мақсадлари учун йилига 26 миллион доллар маблағ ажратганини урғулайди.Бутун Европа бўйича бу кўрсаткич бор йўғи 4 миллион долларнинг нари берисида қолмоқда.Аммо Европа Иттифоқи мавжуд аҳволни тузатишга қодир:
"Европа иттифоқи зарур бўлган тақдирда НАТО имкониятларидан фойдаланса, ҳаммаси кўнгилдагидай бўлади.Аммо НАТО бунинг эвазига ўз шартларини олға суради.Агар Европа Иттифоқи НАТО шартларини бажара олмаса қийинчилик ана ўшанда юзага чиқади."
НАТО кучларининг Европа иттифоқи тарафидан Македонияга жойлаштирилган армияга қўмондонлик қилиши бу шартлар остида нима ëтганлигига мисолдай кўринмоқда.Македониядаги қўшин асосини европалик аскарлар ташкил қилади. Агар бундан буëғига ҳамЕвропа иттифоқи тинчликпарвар қўшинларни бошқариш "енгил елпи" иш деб ҳисоблайдиган бўлса тезкор қўшинлар тузиш ғоясининг амалга ошиши мушкулдай кўринмоқда.
XS
SM
MD
LG