Линклар

Грузия ички ишлар вазири Коба Нарчемашивилининг айтишига кўра, Панкиси дарасидаги яширинган барча чечен жангчиларини топиш ва уларни қуролсизлантириш учун Тбилиси ҳукуматига бир неча ой керак бўлади.


Нарчемашивилининг айтишига қараганда,чечен жангчилари муҳожирлар ичига қўшилиб кетган. Улар ëнида қурол билан ҳарбий кийимда юрмайдилар.
Яқинда Россия президенти Владимир Путин ва Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе, Грузия ва Чеченистон ўртасидаги чегарани биргаликда қўриқлаш масаласида келишиб олдилар. Бундан аввалроқ, агар Грузия ҳукумати чечен жангчиларини хибсга олиш учун жиддий чора-тадбирлар кўрмаса, Россия Панкисига ҳаводан ҳужумлар қилиши ҳақда таҳдид этган эди.
XS
SM
MD
LG