Линклар

Бугун Индонезия мудофаа вазири Матори Абдул Жалил шанба куни Бали оролида содир этилган бомба ҳужумида “Ал-Қоида” террор тармоғини айблади.


Мазкур портлаш оқибатида 180дан ортиқ киши нобуд бўлди ва 300дан ошиқ кишига тан жароҳати етди.
Индонезия мудофаа вазирининг айтишига кўра,“Ал-Қоида” аъзолари ҳужумни маҳаллий террорчилар билан биргаликда содир этганлар. Вазир даъвони исботлаш учун бирон-бир далил келтирмади, аммо бугун Бали полицияси бомба ҳужумига алоқаси бўлган кишиларнинг номлари аниқланганини билдирди.
Шанба кунги портлашда қурбон бўлганларнинг аксариятини австралиялик туристлар ташкил қилади. Австралия ҳукумати БМТни, Индонезиядаги террорчиликда гумон этилаëтган “Жамоа Исломия” радикал гуруҳини қора рўйҳатга киритишга чақирди.
XS
SM
MD
LG